CAFA U-17 Championship 2024. Афғонистон Ўзбекистонни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди

Оқил Абдубарноев
24 авг 2024
Тожикистон мезбонлик қилаётган CAFA U-17 Championship 2024 мусобақаси якунланди.

Турнирнинг ҳал қилувчи учрашувида афғонистонлик ўсмирлар ўзбекистонлик тенгқурларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритди.

Учинчи ўрин учун беллашувда эса Тожикистон пенальтилар сериясига кўра Эронни мағлубиятга учратди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia