CAFA U-16 Championship. Ўзбекистон тўплар нисбатига кўра иккинчи бўлди. Саидов эса тўпурарга айланди

Eldor Akmurzayev
21 май 2022
Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ўтказилган CAFA U-16 Championship 2022 турнири ўз ниҳоясига етди.

Ўзбекистон ёшлари Эрон билан бир хил 10 очко тўплади, аммо тўплар нисбатига кўра 2-ўринда қайд этилди. Форслар охирги турда мезбонларни тор-мор (7:0) этди.

Амирбек Саидов эса 7 та гол билан мусобақа тўпурарлигини қўлга киритди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати