CAFA U-15. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Тожикистонни мағлубиятга учратди

Оқил Абдубарноев
21 май 2024, 22:33
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 15 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўтказилаётган CAFA турнирининг 1-тур ўйинлари ўтказилди.

Мусобақанинг дастлабки турида Ўзбекистон U-15 қизлар терма жамоаси Тожикистонни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Жамоанинг голларига Моҳина Акбарова ва Меҳрангиз Ҳамидова муаллифлик қилди.

Гуруҳнинг яна бир қарама-қаршилигида Эрон Қирғиз Республикасини 5:1 ҳисобида доғда қолдирди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia