CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?
22 фев 17:31
Янгиликлар
CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?
Championat.asia сайти жамоаси Туркиядаги ижодий сафар давомида Австралия мезбонлик қиладиган Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси машғулотига ташриф буюрди.
Ташриф давомида терма жамоа бош мураббийи Котрина Кульбите тайёргарлик жараёни, гуруҳ босқичидаги рақиблар, футболчиларнинг ҳолати ва бошқа масалаларда ўз фикрларини билдирди.
Шунингдек, терма жамоа аъзолари тайёргарлик жараёни ва қитъа турниридаги рақиблар тўғрисида мулоҳазаларини баён этди.
Айни дамда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўқув-йиғин машғулотларини Австралияда давом эттирмоқда. Кульбите шогирдлари "B" гуруҳида Шимолий Корея, Хитой ва Бангладеш билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё кубогининг ярим финал иштирокчилари 2027 йилги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.
Чорак финалда мағлубиятга учраган жамоалар эса қўшимча йўлланмалар учун беллашади. Плей-оффдаги икки ғолиб ҳам мундиал чиптасини қўлга киритса, мағлуб бўлган жамоалар конфедерациялараро плей-офф босқичида ўз омадини синаб кўради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар