Бюрки: “Холанд ҳали Левандовски даражасида эмас”

28 авг 2020, 07:53
“Боруссия Д” посбони Роман Бюрки жамоа ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳақида гапирди.

“Левандовски қойилмақом футболчи. Холанд эса ҳали унинг даражасида эмас. Роберт бир неча йилдан бери ажойиб даражасини сақлаб келмоқда. Агар Эрлинг ҳам шу руҳда давом этадиган бўлса, у ҳолда тез орада Левандовскининг даражасига етиб олади. Гавда тузилиши, тезлик, техника — унда бунинг учун ҳамма нарса бор”, — дейди Роман Бюрки.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Kicker

Сўнгги янгиликлар

Барча ›