UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  1 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  0 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  22 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  10 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  3 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  12 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3

Бухоролик ҳакам — "Машъал"нинг омад тумори Янгиликлар

Бухоролик ҳакам — "Машъал"нинг омад тумори

Ўзбекистон Суперлигасининг 9-тур баҳслари давом этади.

14 май куни Олмалиқдаги ўйинда ўзига хос қаҳрамонлик кўрсатган АГМК бугун Муборакда "Машъал" меҳмони бўлади. 


Мазкур баҳсни Илья Ильин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу бухоролик рефери учун АГМК иштирокида ўтадиган жорий мавсумдаги 1-ўйин бўлса, "Машъал" иштирокида 3-сидир. 

"Газчилар" жорий мавсумда фақат 3 ўйинда ғалаба қозонишди. Эътиборлиси, шулардан 2 тасини бўлажак ўйинда ишлайдиган Ильин бошқарган:

Coca-Cola Ўзбекистон кубоги

Гуруҳ босқичи, 3-тур

29 апрель, пайшанба

16:45 - "Машъал" - "Янгиер" 2:0

Ҳакамлар: Илья Ильин, Дилшод Жуманиёзов, Дамир Искандеров, Зуфар Элибоев

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Алишер Файзиев

Гол: Жамолиддин Убайдуллаев, 55 (1:0) Самуэль Онониву 83, (2:0)

Coca-Cola Ўзбекистон кубоги

Гуруҳ босқичи, 1-тур

16:30 - “Машъал” – “Металлург” 2:1

Ҳакамлар: Илья Ильин, Акмал Ғиёсов, Шавкат Раҳматов, Найим Қосимов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Владимир Назаров

Гол: Ҳумоюн  Муртазоев 14, 1:0 Дониёр Нарзуллаев 16, 1:1 Ҳумоюн Муртазоев 89, 2:1

Гувоҳи бўлганингиздек, Илья Ильин муборакликлар учун омадли ҳакам ҳисобланади. "Машъал" ҳозирча бухоролик рефери бошқарган ҳар икки ўйинда очко йўқотмади. 3-баҳсда "газчилар" Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоасининг 4 турдан буён давом этаётган ғалабали сериясини кўп эҳтимол билан якунлаши мумкин.  Кўрамиз, бу анъана Олмалиқ клубига қарши баҳсда ҳам давом этармикан.

P.s.: Илья Ильин ўтмишда "Машъал" шарафини футболчи сифатида ҳимоя қилган. Унга Муборакдаги стадион бегона эмас. Умид қиламизки, ҳакамлар бригадаси Баҳром Вафоев номидаги ўйингоҳда ўтадиган навбатдаги ўйинни ҳам аъло даражада бошқаришади. Бу борада уларга омад тилаб қоламиз.

Машъал

Сардор Абдураимов - 4', Зафарбек Акрамов - 45'

Суперлига. 9-тур

19/05/2021, 17:30

1
:
2
Тугади

ОКМК

Дилшод Жўраев - 90'

45'
90'
4'  Сардор Абдураимов
34'  Муҳаммадали Юлдашев
45'  Зафарбек Акрамов
45'  Сардор Абдураимов
67'  Зафарбек Акрамов (Иброҳим Нўъмонов)
72'  Ибе Мичел Окоро (Ифеанйи Ифеанйи)
81'  Ҳумоюн Муртозаев (Худоёрхон Сагдуллаев)
81'  Сардор Абдураимов (Шаҳзод Шайманов)
90'  Ифеанйи Ифеанйи
41'  Сардор Раҳмонов
42'  Миржамол Қосимов (Зафар Полвонов)
46'  Шоҳруҳ Гадоев (Муроджон Тошматов)
46'  Ҳусниддин Ғофуров (Элвин Фортес)
60'  Сардор Раҳмонов (Санжар Шоаҳмедов)
77'  Дилшод Аҳмадалиев (Мирғиёс Сулаймонов)
90'  Дилшод Жўраев
90'  Муроджон Тошматов

19 май, чоршанба 

МАШЪАЛ – АГМК
Ҳакамлар
: Илья Ильин, Ҳусниддин Шодмонов, Акмал Ғиёсов, Даврон Акмалов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Сардор Қудратуллаев
Бошланиш вақти: 17:30

 

Муаллиф :
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика