UZ

Сўнгги янгиликлар

18:04ЎФА Мўғулистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликни кенгайтиради  0 17:42Франк: "Бу футболчи "Олтин тўп"нинг кейинги соҳиби бўлади"  0 17:14"Сўғдиёна" футболчиси Корея клубига ўтишга яқин  1 16:47Энрике: "ПСЖ "Тоттенхэм"га қарши ўйинда характер кўрсатди"  0 16:21Саудия Арабистони стадионлар қурилиши учун қарз беради  1 15:55Италиялик ҳужумчи Ўзбекистонга қайтиши мумкин  6 15:28Манба: ОКМК ярим ҳимоячиси "Насаф"га ўтмоқда  6 15:08"Андижон" яна дуранг ўйнаган ОЧЛ 2 ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:40Витиньяга аталган оқшом, Мбаппедан покер, "Интер"нинг илк мағлубияти ва "Спортинг" ТОП-8да  0 14:21"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади  42 13:53Мадуэке: "Жамоадошларим ва мураббийлар штаби менга ишонади"  0 13:26"Барселона" ҳимоячиси келажагини жамоага бағишлашга тайёр  3 12:58Тимур Кападзе: "Индонезияга бу ердаги муҳитни кўрай деган мақсадда келдим"  19 12:31Про лига-2026 иштирокчилари ўрганилмоқда  1 11:59Кейн: "Мағлубиятдан ваҳимага тушмаслигимиз керак"  2

Бухоролик ҳакам фаолиятини якунлади. Нега? Янгиликлар

Бухоролик ҳакам фаолиятини якунлади. Нега?

Гап Coca-Cola Суперлига орқали сизга яхши таниш бўлган Элёр Турсунов ҳақида кетяпти.

Ҳаммаси 8-тур доирасидаги "Сўғдиёна" 1:2 "Насаф" ўйинидан кейин бошланди. Жанговар ва асабий руҳда ўтган учрашувда унча-мунча реферини қийнаб қўядиган вазиятлар содир бўлди. 


Ўйин назоратчиси Бобур Ҳайдаров бухоролик реферининг ҳаракатларини қониқарсиз деб топиб, "2" баҳо билан "сийлаган". У ўз қарорини 79-дақиқада содир бўлган эпизод билан асослади. Ҳайдаровнинг фикрига кўра, Элёр Турсунов ўша вазиятда "Насаф" дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгилаши керак эди.

Қоида бўйича "2" олган рефери маълум муддатга дисквалификация қилинади. Ва бу вазият ЎзФҲМ таркибидаги махсус комиссияда кўриб чиқилади. Комиссия таркибидаги тажрибали мутахассислар эса Турсуновнинг ҳаракатларини тўғри баҳолаб, назоратчи эпизодга баҳо беришда адашганини билдирди. 

Эшитишимизга қараганда, Жиззахдаги ўйиндан кейин ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ҳам марказий тўқнашувдаги дадил ҳаракатлари учун бош ҳакамга ташаккурини етказган.

Элёр Турсунов одатий ишини давом эттириши керак эди. Аммо орадан 1,5 ой ўтсаямки, рефери асоссиз равишда Суперлига баҳсларидан четда қолдирилмоқда. Бу бўйича ҳеч қандай тушунтириш ҳам, сабаб ҳам кўрсатилмаяпти.

Шу ўринда савол туғилади: Турсуновни ким, нима учун чемпионатдан четда қолдирди? Ҳакамлар хато қилса, жазоланади. Бобур Ҳайдаровга нисбатан ҳам қандайдир чора кўриладими? Ёки назоратчиларга адашиш мумкинми?


Ушбу воқеадан кейин "емаган сомсаси учун пул тўлашдан" чарчаган, ҳакамлакнинг келажаги бўйича ҳеч қандай умиди қолмаган арбитр соҳадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. Элёр Турсунов билдиргисини ЎФА раҳбариятига тақдим қилиб, аллақачон кетган.

Хуллас, чемпионатимиздаги реферилар сони яна биттага камайди. Бу футбол раҳбарлари учун жиддий сигнал бўлиши керак. Чунки Элёр Турсунов жисмоний ҳолати талаб қилгани учун кетмади (у ҳали 32 ёшда). Қандайдир коррупцион ҳолатлар туфайли четлатилмади. У адолатсизликлардан чарчагани учун кетяпти...

P.s. Агар бир мутахассис тайёр нонини ташлаб, соҳадан кетиб юборадиган даражада чарчаган бўлса, мавжуд тизим ҳақида қайта ўйлаб кўрилиши керак.

обуна бўлинг → "Футбол АНАЛИЗИ"

Муаллиф :
Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика