"Бухоро" Суперлига доирасида "Андижон"га қарши ўз майдонидаги 8 ўйиндан бери ютқазмаяпти

Оқил Абдубарноев
22 июн 2023, 22:23
Эртага Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Андижон" учрашуви ўтказилади.

Қайд этиш жоиз, бухороликлар Суперлига доирасида 8 ўйиндан бери ўз майдонида Андижонга ютқазмаяпти. Водий клуби сўнгги марта 2008 йил юқори дивизиондаги сафар учрашувида зафар қучган.

Бироқ Андижон ўтган йил Про лигада Бухоро майдонида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишни уддалаган. 

Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" — "Андижон" учрашуви 23 июнь куни бўлиб ўтади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia