“Бухоро” – “Сўғдиёна” ҳамда “Динамо” – “Қўқон-1912” учрашувларидаги ҳакамлик бўйича инспектор хулосаси
22 май 2023 19:49
Янгиликлар
“Бухоро” – “Сўғдиёна” ҳамда “Динамо” – “Қўқон-1912” учрашувларидаги ҳакамлик бўйича инспектор хулосаси
Учрашувнинг 19-дақиқасида 2-ёрдамчи ҳакам Руслан Серазитдинов “Бухоро” урган голни офсайддан киритилган, дея ҳисоблади ва натижада гол инобатга олинмади.
Ушбу вазиятда мезбонларнинг 9-рақамли футболчиси Александр Касян ўйиндан ташқари ҳолатда бўлмагани, қанот ҳамда ВАР ҳакамлари ҳолатга нотўғри баҳо бергани маълум бўлди. Шу туфайли, учала арбитрга ўйин учун белгиланган маошнинг 25 фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланилди.
Шунингдек, Про Лига 9-туридан ўрин олган “Динамо” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 70 ва 90-дақиқаларида ўйиндан ташқари ҳолатда 2 та гол урилди. Аҳамиятли жиҳати, қанот ҳаками Бектурсин Канназаров бу вазиятда офсайд қайд этмади ва голни инобатга олди. Натижада, ушбу арбитрга нисбатан ўйин учун белгиланган маошнинг 25 фоизи миқдорида жарима ҳамда Суперлига ва Про Лиганинг 3 та учрашувидан четлатиш жазолари қўлланилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар