

Шу кунга қадар дарвозабон Муҳиддин Худоёров ва Санъат Шихов билан шарнома имзоланган эди.
Бугун яна бир футболчи билан келишувга эришилди. “Олмалиқ” жамоасида ташриф буюрган Саламат Қуттибоев “Бухоро” билан шарнома имзолади ва жамоанинг тўлақонли аъзосига айланди.
Маълумот учун, Саламат Қуттибоев ўтган мавсум “Олмалиқ” шарафини ҳимоя қилди. Жами 27 учрашувда майдонга тушди ва 5 та гол уришга мувофақ бўлди.



