"Бухоро": Саламат Қутибоев Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф олди

Narzulla Saydullayev
13 май 2016
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ саралашининг финал босқичи олдидан кўплаб назорат учрашувларини ўтказишни режалаштирган.
Жумладан мамлакатимизнинг бош жамоаси 4-8 июнь кунлари Австрияда йиғин ўтказишни режалаштирган. Бу йиғин доирасида терма жамоамиз Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Терма жамоалар марказидан келган телеграммага кўра, “Бухоро” клуби ярим ҳимоячиси Саламат Қутибоев Ўзбекистон миллий терма жамоасидан таклиф олди. Қутибоев Самвел Бабаян бошчилигидаги миллий терма жамоамиз сафида Канадага қарши назорат учрашувида иштирок этади.

“Бухоро” ПФК миллий терма жамоамизга омад ва зафарлар тилайди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcbuxoro.com