UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   0 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  1 15:02Суперлига. "Сурхон" - ОКМК. Асосий таркиблар маълум  2 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  3 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  2 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  1 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  1 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3 10:05Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”  6

"Бухоро" – "Пахтакор" ўйини VAR ҳаками вазиятга изоҳ берди. Бош ҳакам фикрини ўзгартирмади Янгиликлар

"Бухоро" – "Пахтакор" ўйини VAR ҳаками вазиятга изоҳ берди. Бош ҳакам фикрини ўзгартирмади

Бугун ЎФА анжуманлар залида ЎзФҲМ раҳбарияти, ҳакамлар, назоратчилар иштирокида ўтган ўйинлардаги вазиятлар муҳокамаси бўлиб ўтди.

Кечадан буён "Бухоро" – "Пахтакор" учрашувидаги белгиланган пенальти диққат марказида бўлиб турибди. Мазкур учрашувда VAR ҳаками сифатида ишлаган Найим Қосимов вазият бўйича фикрларини билдириб ўтди. 

- VAR ҳаками сифатида қарор чиқаришда 2 та вазият муҳим ҳисобланади. Биринчиси ҳакамнинг майдонда қабул қилган қарори ва унинг шарҳи. Мен шарҳда танага сиқилган қўл, деб эшитдим. Биринчи кўраётган тасвирим ҳакам бераётган шарҳ билан тўғри келмаяпти. Тўп учиб келаётган масофа 25-30 метрни ташкил қилмоқда. Ўйинчи тўп траекториясини кўриб турибди. Тўп теккани йўқ. 6-рақам чап қўлини танасига яширмоқда. Ўнг қўл билан содир бўлган ҳолат эътиборимни тотди – қўл ва тана ўртасида бўшлиқ бор. Ўша вазиятда ўртада тўп кўриняпти. Тўп траекториясини олсак, танага теккан тўп бошқа траектория бўлади. Кўриниб турибдики, тўп ўйинчини тўғри олдига тушяпти. Камералардан келиб чиқсак, бу қарорга келиш қийин бўлди. Бунгача "Пахтакор"нинг битта голи VAR ёрдамида бекор қилинганди. Руҳий тарафлама оғир эди. Мен аралашмасам, иккинчи қарор ҳам "Бухоро" фойдасига ҳал бўлиб қоларди. 

6-рақам қўл билан ўйнаётганида, 80-рақам ҳакамни ёпиб қўймоқда. Ҳакам тўлиқлигича кўра олмагани учун вазиятни қараб чиқишни тавсия қилдим.

Равшан Абдувоҳидов: "Бу вазиятда қўлни орасидан тўп кўринди. Тўп ҳаракати қўлдан бошқа жойга тегиши мумкин эмас. Кўп ҳакамлар кўрмай қолган вазиятини тўп траекториясига қараб аниқлайди. Тўп қўлга тегса, пастга шундай тушади. Ҳозир ҳам фикрим ўзгармаган. Мен бор камерадан максимал кўришга ҳаракат қилдим. Дарвоза ортида камера бўлмаган".


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика