UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  2 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  6 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  1 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  5 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  16 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  49

“Бухоро” — “Олимпик” ўйини Тошкентга кўчирилди Янгиликлар

“Бухоро” — “Олимпик” ўйини Тошкентга кўчирилди

“Бухоро” футбол клуби шу йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига хат билан мурожаат қилган бўлиб, унда “Бухоро” спорт мажмуаси жорий йилнинг 1 апрель кунига қадар футбол учрашувлари учун тайёр бўлиши баён қилинган.

Шунга қарамай, “Бухоро” футбол клуби белгиланган муддатга қадар стадион масаласини ҳал қила олмади. Бунинг оқибатида “Бухоро” футбол клуби “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 4.2. ҳамда 4.3. бандларини ўз вақтида бажармади.

Шундан келиб чиқиб, Про лига 3-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Олимпик” учрашуви аввалдан белгилангани каби Бухоро шаҳрида эмас, Тошкентдаги “Жар” стадионида ўтказилади. Жамоаларнинг II даврадаги ўйинига Бухоро мезбонлик қилади.

“Бухоро” футбол клуби “Олимпик” билан учрашув ўтадиган 6 апрель санасига қадар Регламентнинг юқорида кўрсатилган бандлари бўйича талабни бажармаса, клубнинг Про лига 5-туридан ўрин олган “Истиқлол” клубига қарши уй учрашуви ҳам Фарғона шаҳрига кўчирилади. Клуб бундай ҳолатда II давра ўйини учун ҳам Фарғонага сафар этиши бўйича огоҳлантирилди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика