"Бухоро" мухлислари: Сардор Қобулжоновни ёлғизлатиб қўймаймиз!
12 авг 2017 11:50
Янгиликлар
Бир неча йил "Бухоро" футбол жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва биз учун азиз бўлиб қолган дарвозабонимиз Сардор Қобулжоновга ёрдам қўлларимизни чўзсак нур устига аъло нур бўлар эди.
Ўтган йилги чемпионатда "Бухоро" дарвозасини ҳимоя килган пайтда олган жароҳати туфайли Сардор ҳали ҳануз футбол ҳавосидан нафас олмай келмоқда.
Биз "Бухоро" мухлислари ўзимиз учун азиз инсон бўлиб қолган Сардор Қобулжоновга албатта қўлимиздан келганча ёрдам беришимиз зарур, бежиз халқимизда дўст кулфатда билинади деб айтилмаган. Келинг азиз дўстлар барчамиз Сардорни қўллаб қувватлайлик!!!
"Бухоро" - "Насаф" учрашувида хайрия қутилари қўйилади, ким қанча ёрдам бера олса беришингизни сўраймиз!
Қўшимча маълумот учун телефонлар:
+99891-411-32-56
+99893-620-52-57

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар