«Бухоро»: Филипосян Москвага бориб келди

Narzulla Saydullayev
12 июл 2017
Биринчи давранинг кўп ўйинларини жарохат туфайли ўтказиб юборган Артём Филипосян яқинда Москвага бориб малакали шифокорлар кўригида бўлди.
Мутахассисларнинг айтишича, Артёмга беш кун давомида жарохатини даволаш тавсия қилинди. Шундан кейин 29 ёшли ҳимоячи индувидиал машғулотларга киришади. Умид қиламизки, Филипосян иккинчи давра ўйинлари стартига қадар  оптимал спорт формасига киришга улгуради. Артёмни жарохатидан бутунлай фориғ бўлиб, тез орада сафга қайтишини кутиб қоламиз.

«Бухоро» матбуот хизмати.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcbuxoro.com