UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00АПЛ. “Челси” – “Ливерпуль”. 0:2 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ  115 21:55ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” “Шаҳр Ходро” билан дуранг ўйнади ва муддатидан олдин кейинги босқичга чиқди (+жадвал)  13 21:45ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор". Асосий таркиблар маълум  33 21:40"Навбаҳор" - "Андижон" учрашувидаги хавфли вазиятларни томоша қилинг  4 21:36Анвар Бердиев: "Мураббий сифатида барча айбни ўз зиммамга оламан"  1 21:35Агент Жалолиддинов билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  11 21:32Алишер Шоғуломов: "Пуришкиндан кўра ёшларга имконият беришни маъқул кўрдик"   1 21:28"Бухоро" - "Локомотив" учрашувида урилган голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  0 21:16Olamsport: Шоҳжаҳон Эргашевнинг эртанги жанги бекор қилинди, Хамзат бир ойда учта жанг ўтказиши мумкин  0 21:07"Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси 7та ўйинга етди, жамоа охирги 4 ўйинда 1та гол урди  31 21:05Беларусь чемпионати. “Шахтёр” (Солигорск) мағлубиятга учради ва пешқадамликни БАТЭга топширди (+жадвал)  2 20:55Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Андижон" билан дуранг ўйнади  128 20:50Хитой 1-лигаси. Бабаян жамоаси дуранг ўйнади, Тўхтахўжаев ҳаракат қилаётган “Шэньян Урбан” эса сафарда ғалаба қозонди (+жадвал)  4 20:25РПЛ. "Рубин" майдонида ғалаба қозонган "Спартак" иккинчи ўринга кўтарилди  11 20:20АПЛ. “Брайтон” сафарда “Ньюкасл”ни йирик ҳисобда енгди  1

"Бухоро" - "Бунёдкор". Алишер Рустамов, Александр Хомяков, Николай Минчев, Ҳасан Рўзиев, Марат Мифтахутдинов ва бошқалар техник зонага қўйилмайди Янгиликлар

"Бухоро" - "Бунёдкор". Алишер Рустамов, Александр Хомяков, Николай Минчев, Ҳасан Рўзиев, Марат Мифтахутдинов ва бошқалар техник зонага қўйилмайди

Бугун “Бухоро” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан қолдирилган ўйин бўлиб ўтади.

Профессионал футбол машғулотлари ҳамда мусобақаларини ташкил қилиш тўғрисида ишлаб чиқилган вақтинчалик саниттария-гигиена қоида ва меъёрларининг 4.1 бандига асосан клублар ҳар бир учрашув учун 35 кишидан кўп бўлмаган иштирок этувчилар рўйхатини тақдим этади. “Бухоро” ва “Бунёдкор” ҳам бугунги баҳсда иштирок этувчи футболчи, мураббий ҳамда раҳбариятдан иборат персоналлар рўйхатини тақдим қилди. ЎзПФЛ Комиссияси мазкур рўйхатни ўрганиб чиққач, ҳар икки клуб рўйхатида регламентда кўрсатилганидек зарурий PZR тестини топширмаган айрим шахслар бор экани маълум бўлди.

Жумладан, “Бухоро”нинг бугунги баҳсда иштирок этувчилардан иборат рўйхатига Aлишер Рустамов (бош директор), Aлександр Хомяков (консультант мураббий), Николай Минчев (техник директор), Ҳасан Рўзиев (бош директор ўринбосари сифатида кўрсатилган, аммо ЎзПФЛ рўйхатидан ўтмаган), Aвгустин Кирице (мураббий), Нодир Жўраев (мураббий), Фаррух Мирзааҳмедов (маркетолог), Илҳом Умуров (маъмур), Ойбек Жуманазаров (матбуот котиби), Ражаб Aвезов (Ҳайдовчи) ҳамда Шоҳжаҳон Насимов (футболчи)лар киритилган.

“Бунёдкор”нинг худди шундай рўйхатидан эса Марат Мифтахутдинов (катта мураббий), Родион Саричев (массажчи), Ботир Парпиев (катта маъмур), Aдҳам Aкбаров (ҳайдовчи) ва Aсаджон Aзимжонов (футболчи) ўрин олган.

Регламентга кўра, белгиланган тестларни топшириб, шифокорлардан ижобий хулоса олмаган ҳар қандай шахс ўйин вақтида техник ҳудуддан ўрин олиши, ҳатто жамоа автобусига қўйилиши мумкин эмас. Шу боисдан юқорида исм-фамилияси қайд этилганлар бугунги ўйинда техник зонага қўйилмайди. Улар PZR тести топширганини тасдиқлаб, тест жавобларини ЎзПФЛ Комиссиясига тақдим қилганидан кейингина келаси учрашувлар вақтида техник ҳудудга киришига рухсат берилади.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

+2   
14 авг 16:44:47
manga p
Reglamentga ba'zila tupurvorishadi. Etgandan keyin qimiysanlami,yana orqaga tortvurmasdan. Shukur qilish kere Yaratganga
   
14 авг 20:45:12
Shakhrukh Usmanov
Haydovchiyam avtobusga qo'yilmasa, unaqada kim haydab ketadi avtobusni
   
14 авг 17:33:07
Арсенал 14
Hasan Rõziyev endi Buxorodami, olti oyda uchta klub bn ishlayapti, qoil
-1   
14 авг 17:03:28
Barca&Liver&Yuve
Бухоро хамма дордан кочганларни йигиб олибдику. Битта катта ансамлку булар. Эссиз халкни пуллари. Хаммасини йукотиб Улугбек Бакоевни опкелиш керак Бухоро
-1   
14 авг 16:46:58
Look through
Iskandar Davronov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Buncha ko'p lavozim direktor direktor o'rinbosari va hokazo ( o'zi shunaqa bo'ladimi )
Kimdir aytgandi qandey qilib bir yilda 30 mle sumni yuq qilish mumkin mana kurinib turubdi
-1   
14 авг 16:29:54
PAXTAKOR.UZ
Bunyodkor faqat g'alaba olg'a
-1   
14 авг 16:27:41
Iskandar Davronov
Buncha ko'p lavozim direktor direktor o'rinbosari va hokazo ( o'zi shunaqa bo'ladimi )
-1   
14 авг 16:25:28
Rma Rma
Хасан Рузиев.....
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика