UZ

Сўнгги янгиликлар

22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  0 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  9 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  9 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  28 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  1 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  484 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  1 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  27

"Бухоро" аёллар жамоаси бош мураббийи 0:10 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин: "Севинч" 20та гол уриши керак эди" Янгиликлар

"Бухоро" аёллар жамоаси бош мураббийи 0:10 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин: "Севинч" 20та гол уриши керак эди"

Аёллар чемпионати 9-тури доирасидаги "Севинч" - "Бухоро" учрашувида 10:0 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Юсуф Ражабов ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳаво жуда ҳам иссиқ бўлди. Баҳс соат 18:00да бошланди, иккинчи таймда қуёш ботганидан кейин ўйин тезроқ бўлди. Агар янада кечроқ бўлганида яхшироқ бўларди. "Севинч" таркибини биласиз терма жамоа асосини ташкил этади. Бизда бўлса 16 ёшли қизлар ўйнашди, 6 нафар футболчимизда жароҳат олган, шу боис ёшларни ўйнатишга мажбур бўлдим. Биринчи таймнинг ўзида "Севинч" классни кўрсатди. "Севинч"га омад тилайман.

- "Севинч"нинг таркиби жиҳатидан олиб қарасак, 10:0 ҳисоби нормал ҳолатми?

- Йўқ, "Севинч" бугун 20та гол уриши керак эди. Тўғрисини айтаман. Шойимова ҳамда Карачик энг зўр футболчилар. Шундай ўйинчилар кўпайса чемпионат савияси ўсади, терма жамоага фойда бўлади. "Севинч" биздан савия жиҳатидан икки бош юқори эди.

- "Бухоро" танаффусда кийим алмаштириш хонасига кирмади...

- Кийим алмаштириш хонасига кириб кўринг, жуда иссиқ. Шароит ёмон эмас, шунчаки иссиқ. У ерга кирганидан кўра ташқарида салқинда ўтирганимиз яхши эди.


Номоз Чориев суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика