UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  3 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  98 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"Бунёдкор"нинг учта жамоаси Хорватиядаги халқаро мусобақада иштирокини бошлади Янгиликлар

"Бунёдкор"нинг учта жамоаси Хорватиядаги халқаро мусобақада иштирокини бошлади

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси учта ёш тоифасида Хорватияда бўлиб ўтаётган “Dalmatinko cup” турнирида қатнашмоқда.

“Dalmatinko cup” халқаро мусобақасида биринчи кун учрашувлари якунида етди. Дастлаб Ғулом Ҳалимтоев мураббийлигидаги "Бунёдкор-2011" маҳаллий "Омладинац"га қарши майдонга чиқиб 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Сўнг клубнинг икки жамоаси бир вақтда жиддий рақибларга тўқнаш келди. Миразиз Мирзааҳмедов мураббийлигидаги "Бунёдкор-2008" Словениядан ташриф буюрган "Илирия" билан куч синашиб нурсиз дурангга имзо чекка бўлса, Алишер Иброҳимов устозлигидаги "Бунёдкор-2009" мезбонларнинг "Ядран"ига имкониятни бой бериб қўйди. Биринчи бўлим аввалида ўтказиб юборилган иккита гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Ваҳоланки, клуб тарбияланувчилари гол ўтказиб юборилгач катта устунликка эга бўлди, бироқ вазиятлардан фойдалана олмаслик якунда панд берди.

"DALMATINKO CUP"

“Бунёдкор-2011” – “Омладинац” - 10:0

Голлар: Мустафо Аҳматиллаев, 2 - 1:0. Суннатилла Сайилбоев, 7 - 2:0.  Мустафо Аҳматиллаев, 9 - 3:0. Просперич, 10-ўз дарвозасига - 4:0. Ворис Қудратов, 15 - 5:0. Камрон Қаҳрамонов, 16 - 6:0. Элшод Дўланбоев, 18 - 7:0. Абдувосит Шарофуддинов, 24 - 8:0. Фаррух Ботиржонов, 25 - 9:0. Фаррух Ботиржонов, 28 - 10:0



"Ядран" (Хорватия) - "Бунёдкор-2009" - 2:0

Голлар: Тони Тешия, 2 - 1:0. Роко Элес, 10 - 2:0.

"Бунёдкор-2008" - "Илирия" (Словения) 0:0

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика