

Ушбу мағлубият ўзбек клубларининг Осиё Чемпионлар лигасидаги 100-мағлубият сифатида қайд этилди. Бу ҳақида Алишер Никимбаев хабар берди.
Маълумот учун, жамоаларимиз қитъанинг энг нуфузли мусобақасида жами 241та учрашув ўтказган. Ўйинларнинг 86тасида клубларимиз ғалаба нашидасини суришган.
55 та баҳс дуранг натижа билан якунланган. Тўплар нисбати - 295-331, рақиблар фойдасига.




