"Бунёдкор" ва "Металлург"нинг собиқ легионери "Хоразм"га ўтиши мумкин

Khoja
5 янв 2025
Маълумотларга кўра, Суперлигада қатнашиши кутилаётган "Хоразм" 36 ёшли Даврон Эргашевни таркибга жалб қилмоқда.

Тожикистон термаси собиқ ҳимоячиси ўтган мавсумни "Хўжанд" жамоасида ўтказганди. Аввалроқ тажрибали футболчи "Бунёдкор" ва "Металлург" жамоаларида ҳаракат қилган.

Маълумот учун, "Хоразм"ни тожикистонлик мутахассис Ҳаким Фузайлов бошқаради.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia