"Бунёдкор" устози: "Ҳозир ҳамма ҳиссиётга берилган"
17 апр 2023 21:07
Янгиликлар
"Бунёдкор" устози: "Ҳозир ҳамма ҳиссиётга берилган"
- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз.
- Ҳаммага раҳмат. Ўйинга келсак, охиригача жанговар ўйин бўлди. Учрашув сўнгида дурангга эришдик. "Насаф" футболчилари анча вақтдан бери шаклланган. Бир томондан, шундай ўйинлар кўп бўлса, чемпионатимиз савияси юқори бўлади. "Насаф"га ҳам, ўзимизнинг йигитларга ҳам катта раҳмат.
- Ўйин охирида футболчиларнинг ҳиссиётларга берилиб кетишди, буни қандай изоҳлайсиз?
- Ўйин сўнгида бўлган жараёнларда энди кўриб чиқамиз. Ҳозир ҳамма ҳиссиётга берилган. Биз ўша вазият содир бўлган жойда эмасдик. Буни кўриб чиқамиз. Бир томонлама хулоса чиқариш нотўғри. Шу сабабли, аниқ нимадир дея олмайман.
- Ҳакамлик борасидаги фикрларингиз.
- Мен ҳакам эмасман. Уларнинг назоратчилари, комиссияси бор. Агар футболчи ёки ўйин ҳақида савол берсангиз, бемалол жавоб бераман. Лекин ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман.
- Таркибда ёш ўйинчилар кўп. Уларга акалик қилиб, мураббий сифатида сабоқ бермаганмисиз?
- Жамоага маслаҳат беряпмиз. Сизнинг акангиз маслаҳат берса, шу нарсани қиласизми. Йигитлар ҳам шунақа. Уларнинг характери турлича. Бири мўмин бўлса, иккинчиси шўх.
- Жамоа иккинчи рақам сифатида кўп ғалабаларга эришган. Бугун эса гол ва четлатишдан сўнг биринчи рақамли бўлиб ўйнашда қийналди.
- Биз жамоага қараб мослашамиз. Қачондир биринчи, қачондир иккинчи рақам сифатида ўйнаймиз. Фойдаси тегмаса, услубни ўзгартирамиз. Шу ўйинда ҳам тактикани иккинчи бўлимда ўзгартирдик.
- Бугун "Бунёдкор" бир очко қўлга киритдими ёки икки очко йўқотдими қизил карточкадан кейин.
- Қизил карточка меники эмас. Икки очко йўқотган бўлишимиз ҳам мумкин, бир очко олган бўлишимиз ҳам мумкин.
Фикрлар