UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  4 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  7 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  1 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  1 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  2 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  27 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  3 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Малайзияда! Янгиликлар

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Малайзияда!

“Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари Малайзиядаги “Supermokh Cup 2016” турнирида иштирок этиш учун Куала-Лумпурга етиб келдилар.

Мусобақа 2002 ва 2004 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида ўтказилинади. Ҳар иккала ёш тоифасида ҳам “Бунёдкор” тарбияланувчилари бош соврин учун кураш олиб боришади.

9 декабрь куни кундузи “Бунёдкор” футбол мактаби делегацияси Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрига етиб келди. “Қалдирғочлар”ни аэропортда “Supermokh Cup 2016” турнири ташкилотчилари илиқ кутиб олишди ва жамоамизни “Pudu Plaza” меҳмонхонасига жойлаштиришди.

Учинчи маротаба уюштирилаётган “Supermokh Cup 2016” турнирининг нуфузи йилдан-йилга ошиб, иштирокчи жамоалар географияси кенгайиб бормоқда. Жорий йилги мусобақада “Манчестер Сити” (Англия), “Сан Паулу” (Бразилия), ПСЖ (Франция), “Сепаҳон” (Эрон), “Бурирам Юнайтед” (Таиланд), “Кавасаки Фронтале” (Япония), “Сеонгнам Ильва Чунма” (Жанубий Корея), “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) каби машҳур жамоаларнинг футбол мактаби тарбияланувчилари иштирок этишади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика