UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  2 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  0 00:45Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"  0 00:42Молиявий қийинчиликка учраётган "Барселона" 12 августгача Уильямс учун 58 млн. евро тўламоқчи  5 00:11Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"  3 00:09РПЛ. "Рубин" янги мавсумни меҳмондаги ғалаба билан бошлади  1 23:54Гюндоган "Пахтакор"га қарши ўйнаши мумкин  5 23:35Тен Хаг МЮ ҳақида: "Гвардиолани ҳисобга олмаганда, биз икки мавсум давомида Англияда қолганлардан кўпроқ соврин ютдик"  2 22:55Хосе Венансио Лопес: "Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик"  1 22:19Акбар Усмонов: "Сўнгги ЖЧдан бери Гватемала биз учун принципиал рақиб"  1 21:28Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Совринга Винисиус муносиб"  7 21:20Mirabror Usmanov Cup-2024. Драматик кечган баҳсда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Гватемалани 5:4 ҳисобида мағлуб этди  7 21:00Эдерсон кетса "Манчестер Сити" дарвозасини ким қўриқлайди?  1 20:31Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ ўрин олган гуруҳ: ўйинлар, таркиблар, натижалар  9 20:17"Астон Вилла" 50 млн. фунтга Онанани сотиб олди  1

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви шубҳага сабаб бўлмоқда. Хўш, ўйин натижасига ташқи таъсир бўлганмиди? Янгиликлар

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви шубҳага сабаб бўлмоқда. Хўш, ўйин натижасига ташқи таъсир бўлганмиди?

Суперлиганинг ўтган турида "Навбаҳор" сафарда "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришди.

Учрашув 5:1 ҳисобида наманганликлар фойдасига якунланди. Эътиборли томони 5 та голнинг барчасини меҳмонлар танаффусгача уриб бўлишганди.

Бундай натижа таҳририятимизга шубҳали туюлди. Натижада, саволларимизга жавоб олиш мақсадида биз Championat.Asia"нинг келишилган ўйинлар бўйича экспертига мурожаат қилдик.


⚡️ Уилсон Раж Перумал: "ОКМК - "Қизилқум" учрашувидан шубҳам бор"         

1994 йилги шов-шувли финал сохталаштирилганди. Ўша ўйинга Абдураимовнинг қандай алоқаси бор? Перумал ва футболчининг ўзи жавоб берди         

⚡️ Уилсон Раж Перумал: "Сурхон" - "Динамо" учрашувига ғайритабиий катта миқдорда пул тикилган"         

Келишилган ўйинлар тизими қандай ишлайди? Ундаги найранглар. Махарадзе "Локо"да ёлғизмиди? Келишилган ўйинлар қироли Раж Перумал билан катта интервью (тўлиқ)        



Олдиндан айтиб қўямиз: биз фақатгина эксперт сўзларини келтиряпмиз. Бу ўйин натижаси бўйича сайтнинг расмий муносабати эмас.


Эксперт нутқи:

"Кўплаб футболчилар, "контора" учун нимадир қилишлари керак бўлган паллаларда, тана ҳаракатларини яшира олмайдилар. Ушбу ҳаракатлар орқали улар атайин курашга кираётгани ёки оддий вазиятларда тўпни йўқотганини билиш мумкин. Бу учрашувда ҳам ҳимоячилар шунчаки роль ўйнаб беришди ва ҳужумчиларга қаршилик қилишмади. Жарима майдончаси ичида бирор марта ҳимояланаётган футболчилар тўп учун чинакамига куршага кирмади, "подкат" ташлаб рақибдан тўпни олиб қўйиш ёки уни майдондан чиқариб юборишга ҳаракат қилмади. Ҳимоячилар ўтказиб юборилган голларда шунчаки бир-бирларини айбладилар.

Рақиб ўйлаб танланган – кўп гол уриши мумкин бўлган жамоа. Мағлуб бўлган жамоа футболчиларини бундай натижа учун койишган деб ўйламайман. Беттинг бўйича расмий манбалардаги маълумотга қарайдиган бўлсак, коэффициентлар ўзгариши аномал тарзда юз берганини кўриш мумкин.

Бу учрашувга "тикилган пулларнинг" энг катта қисми "Бошқа натижа"га бўлган. Бу ҳолатда ўйин натижалари биз кўп учратадиганлардан танланади. Аксарият учрашувлар 0:0 - 3:3 оралиғида якунланади. "Бошқа натижа"га коэффициент бу баҳсда 93 эди. 5:1 ҳисоби эса айнан "бошқа натижа" ҳисобланади.

Биринчи бўлимдаёқ 5 та гол ўтказиб юборган жамоа ҳақидаги маълумотлардан келиб чиқиб ("Бунёдкор" бу тургача 9 ўйинда 6 та гол ўтказиб юборганди - таҳририят), тахмин қилиш мумкинки, натижага сунъий таъсир бўлган. Устига-устак 5 та гол биринчи бўлимдаёқ ўтказиб юборилган – бунинг коэффициенти янада каттароқ бўлади. Бу учрашувда биринчи бўлимда "Бошқа натижа" (4 та гол) ва бутун ўйинда (5 та гол)га пуллар тикилган.

Эксперт хулосаси: ўйин натижасига ташқаридан сунъий таъсир кўрсатилган.

Championat.asia: Биз фақатгина эксперт сўзларини келтирдик. Бу ўйин натижаси бўйича сайтнинг расмий муносабати эмас.

Рейтинг: +22   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика