UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  1 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  4 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  2 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  12 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  6 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34

"Бунёдкор" мураббийи Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар профессионаллигини, вазиятдан чиқиб кета олишини юрагим билан сезиб турибман" Янгиликлар

"Бунёдкор" мураббийи Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар профессионаллигини, вазиятдан чиқиб кета олишини юрагим билан сезиб турибман"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Жайхун" (7:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Илёс Зейтуллаев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жуда ҳам ишончли ғалабани қўлга киритдик. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар бу ҳафтада жуда ҳам фаол ишлашди, машғулотларда ўзларини кўрсатишди. Мураббийлар штабига ҳам раҳмат. Бизда аҳил штаб ва оила бор. Қолаверса, мухлисларга ҳам ташаккур. Учрашув якунида ғалабани биз билан бирга нишонлашди. Бу биз учун муҳим эди",- дейди Илёс Зейтуллаев. 

- Бу ўйингача жамоада катта руҳий босим бор эди. Ҳали ғалаба қозонмаганди. Айнан мазкур учрашувга қадар бўлган вақтда нимани ўзгартиришга уриндингиз?

- Қиладиган ишларимиз ҳали кўп. Жамоамизда иқтидорли ёшлар ва тажрибали футболчилар бор. Шунчаки оғир-босиқлик билан олдинга қараб интилиш керак, холос. 

- Ўзбекистонлик мухлислар сизни футболчи сифатида кўришган. Ўзбекистонда эса биринчи бор мураббий сифатида гавдаландингиз. Бу ўзингиз учун ҳам қизиқ бўлса керак?

- Мен учун Ўзбекистонга қайтиш катта бахт, чунки шу юртда туғилганман, улғайганман. Ота-онам Ўзбекистондан. Италияда 10 йилдан бери мураббийлик қилиб келаётгандим. Энди у ерда ўрганганларимни "Бунёдкор"да қўллашга, жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан. 

- Кейинги учрашувгача кўп вақт қолгани йўқ. Яна қайси камчиликлар устида иш олиб бориш керак деб ҳисоблайсиз?

- Мураббийлар штаби билан таҳлил қилиб чиқамиз. Хатоларни тушунтирамиз ва машғулотда биргаликда ишлаймиз. Умуман олганда жамоа жуда зўр. Йигитлар профессионаллигини, вазиятдан чиқиб кета олишини юрагим билан сезиб турибман. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. 

- Мураббийлар борки, қўл остидаги бор таркиб билан натижа қилади. Яна айрим мураббийларга яхши селекция ва тажрибали футболчилар зарур. Сиз қайси тоифага кирасиз?

- "Бунёдкор"да яхши таркиб ва селекция қилинган. Айниқса ёшларда иштиёқ кучли. Бирга ишлаш қизиқарли. Лекин уларга тўғри йўналиш бера олишимиз муҳим. Менгача ким ишлаган бўлса ҳам яхши фаолият олиб борган. "Бунёдкор"да инфратузилма, тизм яратилган. Фақат ғалабалар орқали олдинга силжиб олишимиз керак. "Бунёдкор"нинг ажойиб тарихи бор. Бу ерда Жепаров, Кападзе, Ривалдо каби юлдузлар тўп тепган. Сколари, Қосимов каби мураббийлар ишлаган. Интенсив иш олиб боришимиз ва олдинга интилишимиз керак. 

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика