"Бунёдкор" икки нафар легионер билан хайрлашди
08 июл 2024 22:10
Янгиликлар
"Бунёдкор" икки нафар легионер билан хайрлашди
Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ёзги трансферлар ойнасида таркибда ўзгаришларга қўл урмоқда.
Мавсумнинг дастлабки қисмида "қалдирғочлар" шарафини ҳимоя қилган хорватиялик ҳужумчи Тони Йович ва босниялик ҳимоячи Самир Зелкович клуб билан хайрлашди. Улар иккинчи даврада фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради. Бундан ташқари легионерга айланган Амирбек Саидов билан ҳам шартнома бекор қилинди.
Маълумот учун, Йович Суперлигада 12 та ўйинда майдонга тушди ва бирорта гол урмади. Ўзбекистон кубогида эса 3 та баҳсда 1 та гол, 1 та ассист қайд этди. Зелкович эса 8 та ўйинда 1 та гол муаллифига айланди. Унинг кейинги жамоаси Сербия Биринчи лигаси вакили "Раднички Краг" бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар