UZ

Сўнгги янгиликлар

23:56Хаби Алонсо ва Винисиус ўртасидаги муносабатлар ёмонми? Мураббий бу саволга жавоб берди  0 23:29Олег Зотеев: "Шунчаки омад етишмаяпти"  0 23:14Акмал Шораҳмедов: "ВАР йўқ, шундай экан ҳеч нарсани исботлай олмаймиз"  0 22:54Моҳирбек Комилов: "Қатарда боримизни бериб, Ўзбекистон ва "Андижон" шарафини муносиб ҳимоя қиламиз"  2 22:31Абдувоҳид Ғуломов: "Ғалаба жуда керак эди, аммо насиб қилмади"  0 21:44Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"  18 21:14"Андижон" "Лион" ва "Рейнжерс" рекордини такрорлайдими?  13 20:59ОЧЛ-2. Барча ўйинида дуранг қайд этган "Андижон"да ҳалиям кейинги босқич учун имконият бор (жадвал)  11 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди  115 19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  27 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  25 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  28 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  8 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  8 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1

“Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев жамоа аъзолари билан учрашди Янгиликлар

“Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев жамоа аъзолари билан учрашди

Хабарингиз бор, ёзги ўқув-йиғин машғулотларини Беларус пойтахти Минск шаҳрида ўтказган “Бунёдкор” бугун кеча тонгда юртимизга қайтиб келди.

Эътиборлиси, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев шу бугуннинг ўзидаёқ “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, жамоа аъзолари билан учрашди. Танқидий руҳда ўтган йиғилишда Минск йиғини ва жамоанинг Суперлигани биринчи даврасидаги иштироки чуқур таҳлил қилинди.


“Бунёдкор”нинг Суперлигани биринчи даврасидаги иштироки мени умуман қониқтирмади. Ваҳоланки, жамоага барча шароитлар яратиб берилди. Ёки камчиликлар борми? “Бунёдкор” ёзги йиғинни хорижда ўтказган Ўзбекистоннинг ягона жамоаси бўлди. Шундай экан, иккинчи даврада натижалар яхши томонга ўзгариши шарт! “Бунёдкор” Ўзбекистон чемпионатида юқори ўринларда юришга лойиқ. Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш вақти келди. Ёдда тутинглар, Осиё чемпионлар лигасига йўлланма берадиган ўринларнинг бирини эгаллаш бу йилги асосий вазифаларинг. Вазифа бажарилса биз тарафдан рағбат шунга мос бўлади. “Бунёдкор” юртимиздаги ўз академиясига эга кам сонли жамоалардан бири ҳисобланади. Демак, таркибни шакллантиришда энг аввало тарбияланувчиларимизга эътибор қаратиш лозим. Четдан футболчи таклиф қилинишида таниш-билишчиликка йўл қўйилмаслиги керак”, - деди Меҳриддин Абдуллаев.


Шундан сўнг бош мураббий вазифасини бажарувчи Виктор Карпенко сўзга чиқиб, аввало, клуб президентига яратилган шароитлар учун миннатдорчилик билдирди. Виктор Александрович жамоада меҳнат қилаётган ҳамма инсонлар эътибор ва масъулиятни ҳис қилаётганини таъкидлар экан, мавсумнинг иккинчи қисмидаги барча учрашувларда ғалаба учун майдонга тушиб, қўйилган вазифани бажариш йўлида қаттиқ меҳнат қилишларини айтиб ўтди. 

Жамоа сардори Давронжон Эргашев ҳам сўз олиб, Минск йиғини ва эътибор учун Меҳриддин Раззоқовичга миннатдорчилик билдирди. Футболчилар албатта ишончни оқлашлари ва фақат ғалаба учун майдонга тушишларини таъкидлаб, сардор сифатида жамоадошларига бош бўлишини маълум қилди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика