UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50"Сепахон" бош мураббийи Игор Сергеев ҳақидаги саволга жавоб берди  0 09:23Туркия Суперлигаси. Шомуродов яна бир кўрсаткичда етакчилик қилмоқда  0 08:56Ўзбекистон МТЖ ЖЧ олдидан сўнгги йиғинини қачондан бошлаши маълум  0 08:30Ўзбекистонлик футболчи Қозоғистон чемпионатида тўп тепган легионерлардан иборат рамзий терма жамоадан ўрин олди  0 08:03Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин  13 07:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси "Брага"да?  4 02:40А Серия. "Интер" қийин ўйинда Бергамода "Аталанта"ни минимал ҳисобда мағлуб этди ва жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олди  5 01:49Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди  18 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  11 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  8 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  2 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  1 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  4

“Бунёдкор” ФК 11 ёшда! Янгиликлар

“Бунёдкор” ФК 11 ёшда!

Теглар :  Бунёдкор
Бугун “Бунёдкор” футбол клуби ташкил этилганига роппа-роса 11 йил тўлди.
Клуб 2005 йилнинг 6 июль санасида ташкил топган. Ўшанда “Қурувчи” номи остида фаолият юрита бошлаган жамоа хаваскорлар ўртасидаги Тошкент шаҳар чемпионати орқали биринчи лигага йўлланма берувчи ўтиш турнирининг финал босқичида иштирок этган. Мусобақа якунига кўра, “Қурувчи” биринчи лигага берилган йўлланмаларнинг бирини қўлга киритган.

2006 йил биринчи лига баҳслари якунларига кўра “Қурувчи” (38 учрашув, 27 ғалаба, 5 дуранг ва 6 мағлубия билан) олий лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Олий лигадаги дебют мавсумдаёқ “Қурувчи” ички мусобақаларда бир неча янги рекордлар ўрнатди. Мамлакат грандлари билан учрашувларда энг кўп гол уриш, энг кам гол ўтказиш, энг кўп очко жамғариш каби кўрсаткичларда янги саҳифалар очилди. Қолаверса, дебютант жамоа вакили Илҳом Мўминжонов мавсум якунига кўра чемпионатнинг энг яхши тўпурари номига сазовор бўлди.

2008 йилнинг 3 августидан бошлаб жамоа номи “Қурувчи”дан “Бунёдкор”га ўзгартирилди. Қисқа фурсат ичида “Бунёдкор” беш карра мамлакат чемпиони, икки карра вице-чемпион, мамлакат кубогининг тўрт карра соҳиби, Ўзбекистон суперкубоги эгасига айланди. “Бунёдкор” қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси – Осиё Чемпионлар лигасида икки марта ярим финалга қадар етиб борди. 2008 йилда “Бунёдкор” футболчиси Сервер Жепаров Осиёнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Қитъамиз футболининг энг нуфузли ташкилоти – ОФК 2015 йил якунларига кўра, “Бунёдкор” ФК хизматларини яна бир бор эътироф этди. Мавсум якунида аниқланган Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясининг якуний учлик рўйхатини тўлиқ “қалдирғочлар” тўлдиришди ва якунда ғолиблик Достонбек Ҳамдамовга насиб этди. Ўтган вақт мобайнида “Бунёдкор” бренди нафақат Осиёда, балки бутун дунё бўйлаб кенг тарқалди.

Худудимизда ягона, замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган ва барча қулайликларга эга бўлган “Бунёдкор” стадионида барпо этилди. Клуб қошидаги футбол мактаби кун саъйин янги-янги марраларни кўзлаган ҳолда фаолият юритмоқда. “Бунёдкор” тарбияланувчилари турли ёшдаги Ўзбекистон терма жамоаларида ҳаракат қилишмоқда.

Фаолияти давомида “Бунёдкор” билан боғлиқ бўлган барча инсонларни – мураббийлар, футболчилар, мухлислар, ишчи ходимлар, ҳомийлар ва бошқаларни чин дилдан муборакбод этамиз. Ишонамизки, жамоамиз ҳали янгидан-янги марраларни забт этиб, мухлисларга ёрқин ғалабаларни тақдим қилади.

11 ёшинг муборак, “Бунёдкор”!
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика