"Бунёдкор" Азиз Ҳайдаров жамоасига қарши ўйнайди

Aslanov Jasurbek
7 янв 2015
Дубайда йиғин ўтказаётган Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби эртага Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал-Шабаб" билан назорат учрашувини ўтказади.

Бу ҳақда клуб расмий "твиттери"да хабар берилди.

"Спарринг рақиб сифатида ҳамюртимиз Азизбек Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал-Шабаб" клуби танланган.

Бунёдкор" эртага Дубайда БАА йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини ўтказади" - деб ёзилади клуб "твиттери"да.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia