

Қайд этилишича, "Сабина" деб номланган тўфон ўйин вақтида Менхенгладбахгача етиб бормаслиги ҳам мумкин. Аммо ўйин якунлангунига қадар тўфон ушбу шаҳар томон ҳаракатланади. Шу боисдан ташкилотчилар ўйинни қолдиришни маъқул кўришди. Ўйин бўлган тақдирда кўчадаги мухлисларнинг хавфсизлигига ҳеч ким жавоб бера олмайди.
Ушбу қарорнинг қабул қилинишида об-ҳаво маълумотлари ва синоптикларнинг қайд этган хабарлари муҳим роль ўйнади.
Ҳозирча ўйиннинг қачон ўтиши аниқ эмас.



