

1-таймда мезбонлар форварди Роберт Левандовски рақиб дарвозасини уч бор ишғол этишга эришди. Польшалик турнирдаги хет-триклари сонини 13 тага етказиб, ушбу натижа бўйича 2-ўринга кўтарилди. У Марио Гомес ва Клаус Фишерни қувиб ўтди.
Хет-триклар борасида Бундеслига етакчиси эса Герд Мюллер ҳисобланади – 32 та.
Шунингдек, 32 ёшли форвард жорий мавсум чемпионатнинг 25 ўйинида 35 та гол уриб, ўз шахсий рекордини ҳам янгилади.



