

Янги келишувга биноан ҳамкорлик 2024 йилнинг ёзига қадар давом этади.
27 ёшли Кастелс 2015 йилнинг январида “Хофенхайм”дан 1,5 миллион евро эвазига сотиб олинган.
Ушбу мавсумда бельгиялик посбон барча турнирларда 8 та ўйин ўтказди ва ўз дарвозасидан 9 та гол олиб чиқди.
Transfermarkt Кастеллснинг нархини 13 миллион еврога баҳолаган. Эслатиб ўтамиз “Волфсбург” айни дамда турнир жадвалининг 9-поғонасини эгаллаб турибди. "Вольфсбург" кейинги учрашувни 15 декабрь куни “Боруссия М”га қарши ўтказади.



