
Баҳснинг 12-дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Ҳарри Кейн ҳисобни очди. 19-дақиқада эса ярим ҳимоячи Конрад Лаймер фарқни оширди (0:2). 36-дақиқада Кингсли Коман ҳисобни йирик кўринишга келтирди (0:3). 56-дақиқада эса Ёзуа Киммих ўйиндаги тўртинчи голни киритди (0:4).
Мюнхенликлар Бундеслигадаги мағлубиятсиз сериясини беш ўйинга етказишди. Улар турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда