

Танаффус вақтида стадион устида вертолёт пайдо бўлди ва аввалдан танланган 200 нафар мухлис учун 5 минг АҚШ доллари сочиб юборилди. Клуб эгаси Брэтт Лэшбрукнинг сўзларига кўра, бу пулнинг 3 минги 1 долларлик, қолган 2 минги эса 2, 5, 10, 20 ва 100 долларлик купюралар эди.
"Одамлар бизни мадйондан ташқарида ақлдан озган дейишади, бундан фахрланамиз. Бизда Лас-Вегас услуби бор, аммо фақат майдондан ташқарида. Аслида футболга жиддий эътибор қаратганмиз. Шунчаки мухлисларни муносиб тақдирламоқчи бўлдик" - дейди Лэшбрук.
Маълум бўлишича, ушбу воқеа оқибатида ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.
TAS-IX эмас



