UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  0 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  0 07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  4 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  4 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  4 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  18 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0

Бунақаси ҳали бўлмаган: Свиридовнинг 4та жамоаси финалда! Янгиликлар

Бунақаси ҳали бўлмаган: Свиридовнинг 4та жамоаси финалда!

Теглар :  LLF
LLF томонидан ташкил этилган футзал бўйича ҳаваскор жамоалар ўртасидаги LLF Кубоги мусобақаси эртага, 25 август куни ўз ниҳоясига етади.


Ўтган мавсумдаги каби бу йил ҳам LLF Кубоги 16та жамоа иштирокида старт олди. Жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинди.

A гуруҳи: PROGRESS, OLD SCHOOL, UZPSB, MEGA BO'STON.

B гуруҳи: GOV.RUK, VOSTOK, TShTT, UZDTV.

C гуруҳи: DO'STLIK, DHL, MYDEKLARANT, CENTRAL BETON.

D гуруҳи: KORZINKA, TTT, 21-MAKTAB, ERMAK.




Мусобақа форматига кўра, гуруҳ ўйинлари якунига етгач, 1-2 ўринлар "Олтин Кубок", 3-4 ўриндагилар эса "Кумуш Кубок" учун юришни давом эттирадиган бўлди.

Бунда чорак финал ва ярим финал учун алоҳида қуръа ташлаш маросими ўтказилди. "Кумуш Кубок"нинг 1/4 финал баҳсларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

OLD SCHOOL - DO'STLIK 6:2
GOV.RUK - MEGA BO'STON 2:5
KORZINKA - CENTRAL BETON 4:2
21-MAKTAB - TShTT 3:5




"Олтин Кубок"нинг чорак финал натижалари эса қуйидагича бўлди:

PROGRESS - ERMAK 4:5
DHL - TTT +/-
UZPSB - UZDTV 2:2 (пенальтилар 5:4)
MYDEKLARANT - VOSTOK 2:2 (пенальтилар 2:3)

LLF "Кумуш Кубок"нинг ярим финал босқичида дастлаб KORZINKA - OLD SCHOOL учрашуви бўлиб ўтди ва бунда KORZINKA жамоаси 5:4 ҳисобида зафар қучди. MEGA BO'STON - TShTT баҳси эса 4:4 ҳисобида якун топиб, пенальтилар сериясида 5:4 натижаси билан TShTT жамоасининг қўли баланд келди.




LLF "Олтин Кубок"нинг ярим финал учрашувлари ҳам қизғин кечди. Айтиш мумкинки, бу босқичда ҳаваскорлар ўртасидаги энг кучли жамоалар ўзаро баҳс олиб борди. DHL - ERMAK ўйинида ҳисоб очилмади ва пенальтилар сериясида ERMAK 4:3 ҳисобида зафар қучиб, финалга йўл олди. 1/2 финалнинг иккинчи учрашуви VOSTOK ва UZPSB ўртасида кечиб, бунда UZPSB 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.



Айтиб ўтганимиздек, эртага "Пахтакор-Ёшлик" залида иккита финал ўйини бўлиб ўтади. Дастлаб 12:30да KORZINKA ва TShTT "Кумуш Кубок" учун майдонга тушса, соат 13:30дан бошлаб "Олтин Кубок" учун баҳс бошланади ва бунда ERMAK ва UZPSB ўзаро куч синашади.

Яна бир маълумот шуки, финалга чиққан ҳар тўртта жамоа бош мураббийи Константин Свиридов ҳисобланади. Ўз пайтининг моҳир футзалчиси, миллий терма жамоада ўйнаган Свиридов мураббийлик фаолиятида ҳам секин-аста чўққиларни забт этмоқда. Эртанги ўйинлардан кейин қайсидир жамоа кубокни кўтаради, кимдир мағлуб бўлади, лекин шуниси аниқ - Свиридов ютқазмайди.




Дарвоқе, ҳар икки финал якунига етганидан сўнг тақдирлаш маросими ўтказилади. Бунда ғолибларга кубок топширилишидан олдин ҳар икки кубокнинг "Энг яхши дарвозабони" ва "Энг яхши футзалчиси" аниқланади. Футбол ва футзал мухлисларини 25 август куни "Пахтакор-Ёшлик" спорт мажмуасига таклиф этиб қоламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика