

Маросим Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги Grand Fourwing Hotel меҳмонхонасида ўтказилади. Жамоалар 2016 йили Тошкентда бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионатида қайд этган натижаларига кўра 5 та саватчага ажратилади. Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 1-саватчадан жой олди. Шунингдек, мазкур саватчада Эрон, Таиланд ва Вьетнам ёшлар термаси ҳам жойлашган.
Жами 21 терма жамоа тўртта гуруҳга бўлинади. Битта гуруҳда 6 та, учта гуруҳда 5 тадан жамоа плей-офф босқичи учун курашади. Ҳар бир гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати 2017 йилнинг 16–26 май кунлари Таиландда ўтказилади.




