UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  0 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  3 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  1 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  0 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  7 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  13 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Пахтакор"

Бугун Суперлигада 11-турнинг қолдирилган учрашуви бўлиб ўтади.

Жиззахдаги марказий стадионда "Сўғдиёна" ва "Пахтакор" ўзаро баҳс олиб боради. Бу ўйинга қандай таъриф бериш мумкин? Турнир жадвалининг юқори ўринларида бораётган жамоалар тўқнашуви, бир хил очко тўплаган жамоалар қарама-қаршилиги, чемпионлик учун курашаётган жамоалар ўйини ва ҳоказо. 

Турнир жадвалида ҳар икки жамоа бир хил 26 очкодан тўплаб, кетма-кет ўринларни эгаллаб турибди. "Пахтакор" 13 учрашувнинг 7тасида ғалаба қозониб, 5 бор дуранг ўйнаган ва бир марта мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 19-9.

"Сўғдиёна" ҳисобида эса 13 учрашувдан сўнг 8 ғалаба, 2 дуранг ва 3та мағлубият бор бўлиб, тўплар нисбати 21-13. 

Бу жиззахликларнинг уйдаги 8-учрашуви бўлади. "Сўғдиёна" шу пайтгача уйда ўтказилган 7та ўйиндан тўрттасида зафар қучиб, бир марта дуранг қайд этган ва икки учрашувда мағлуб бўлган.  

"Сўғдиёна" уйда:

"Динамо" - ғалаба, 1:0

"Олимпик" - дуранг, 1:1

"Металлург" - ғалаба, 2:0 

"Насаф" - мағлубият, 1:2

"Қўқон-1912" - ғалаба, 3:0

"Қизилқум" - мағлубият, 0:3

"Бунёдкор" - ғалаба, 2:0

Биласизми? "Сўғдиёна" охирги уч турда икки бор ғалаба қозониб, битта ўйинда имкониятни бой берди. 


"Пахтакор" ҳақида тўхталадиган бўлсак, бугун "шерлар" сафардаги 8-баҳсда майдонга тушади. Жамоа бунгача 7та ўйиннинг 4тасида ғалаба қозониб, 3 бор дуранг қайд этган. "Пахтакор" сафарда ҳали мағлуб бўлгани йўқ. 

"Пахтакор" сафарда:

"Динамо" - ғалаба, 2:0

"Олимпик" - дуранг, 1:1

"Металлург" - ғалаба, 2:0

"Насаф" - дуранг, 0:0

"Қўқон-1912" - дуранг, 1:1

"Локомотив" - ғалаба, 2:0

"Қизилқум" - ғалаба, 2:0

Факт: "Пахтакор" сафардаги охирги иккита ғалабасини бир хил 2:0 ҳисоби билан якунлаган.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика