UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  3 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  11 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  12

Бугун футбол. "Шўртан" - "Насаф" Янгиликлар

Бугун футбол. "Шўртан" - "Насаф"

Бугун олий лигада 13-тур баҳслари давом эттирилади. Ғузорда Қашқадарё дербисидан ўрин олган "Шўртан" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйиндан нима кутяпмиз? "Насаф" бугун расмий жиҳатдан сафарда ўйнайди, аслида-ку Ғузор ўйингоҳи улар учун уй стадионидек бўлиб қолди. Чунки Қаршидаги марказий стадионда таъмирлаш ишлари бошланганидан бери "Насаф" уй учрашувларини Қаршидан унча узоқ бўлмаган Ғузорда ўтказиб келмоқда. Бугунги баҳсда жамоаларнинг имконияти тенг дея оламиз.


Факт: "Шўртан" ўз майдонида ўтказган еттита ўйиндан тўрттасида ғолиб чиққан. Ғузорликлар уйда "Нефтчи", "Пахтакор", "Локомотив" ва "Бунёдкор" клубларини мағлуб этишган. Гап шундаки, "Шўртан" ғалаба қозонган ўйинларда ўз дарвозасидан гол ўтказмаган. 

Биласизми? "Шўртан" охирги олтита ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозониб, бешта учрашувда мағлубиятга учради. Жамоа кетма-кет икки ўйиндан бери юта олмаяпти. 

Факт: "Насаф" бугун сафарда еттинчи ўйинини ўтказади. Биласизми, "Насаф" шу пайтгача сафар ўйинларида фақат бир марта ғалаба қозонган. Жамоа 1-турда "Қўқон-1912"ни мағлуб этиб қайтган. "Насаф" охирги марта Бекободга сафар уюуштириб, 0:1 ҳисобида енгилиб қайтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика