UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  1 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1

Бугун футбол. “Обод” – “Насаф” Янгиликлар

Бугун футбол. “Обод” – “Насаф”

Теглар :  НасафОбод
Бугун “Насаф” Тошкентда “Обод” жамоаси билан баҳс юритади. Учрашув ТТЙМИ стадионида соат 16:00да бошланади.

ЎзПФЛ 22-тур
“Обод” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши)
22.09.2017. ТТЙМИ стадиони. 16:00да
Бош ҳакам:
Вадим Агишев (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Набийжон Рўзимов (Тошкент), Султонмурод Улфатов (Тошк.вил.)
Захира ҳаками: Рустам Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Фарход Абдуллаев (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Бахтиёр Маметов.
 
Бугун жамоалар ўз тарихидаги тўртинчи ўзаро учрашувида майдонга тушадилар. Бўлиб ўтган  уч учрашувда ҳам “аждарлар” ғалабага эришган. “Обод” жамоаси ўтган учрашувларда “Насаф” дарвозасига биронта тўп кирита олмаган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик "Насаф" томонида, бу 5:0ни ташкил этади.

Тошкентда бу жамоалар фақат ўтган йили ўзаро беллашган, унда "Насаф" 3:0 ҳисобида “Обод”ни мағлуб этган. Қаршида бўлган учрашувларда кичик 1:0 ҳисоблари қайд этилган.

“Обод” жамоаси аутсайдерлар қаторида бораётган бўлсада. Бу жамоанинг ҳимояда тартибли ўйнаши ҳаммага маълум. Албатта учрашувни ўз майдонида ўтказаётган ҳар бир жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этади. Мураббийлар шуларни ҳисобга олиб, футболчиларига керакли кўрсатмаларни бериши турган гап.

Бугунги учрашувда тажрибали ҳимоячи Акмал Шораҳмедов "Насаф"га ёрдам бера олмайди. Унинг сариқ карточкалари сони тўрттага етгани боис, бугунги учрашувни ўтказиб юборишга мажбур.

“Обод” – “Насаф” жамоаларининг турнир жадвалидаги ҳолатига қарамасдан, бўлажак учрашувни  қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтишини олдиндан бемалол тахмин қилса бўлади. Зеро, жамоа ҳар қандай учрашувга пухта тайёргарлик кўради ва мухлисбоп ўйин намойиш этади.

Шундай экан, ушбу қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика