UZ

Сўнгги янгиликлар

03:01Европа лигаси. "Лион" Исроилда 6та гол урди ва бошқа натижалар  1 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ва "Кристал Пэлас" ютқазди (барча натижалар)  0 01:15Мбаппе энг яхши натижалардан бирини қайд этди  0 00:45Европа лигаси. "Рома", "Астон Вилла"дан қийин, "Порту"дан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:19Винисиус ҳамда Хаби ўртасидаги муносабат яхшиланмоқда  1 23:50Луис Энрике: "Оғир ўйинда характер кўрсатдик"  0 23:17Мануэль Нойер: "Ўша вазиятда жуда катта хавф остига қўяётганимни билардим"  3 22:55U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия - чемпион!  5 22:43Эдерсоннинг агенти: "У "Барселона"га мос тушади"  2 22:23ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 21:59Мбаппе Винисиус ҳақида: "У каби футболни тушунадиганлар жуда кам"  1 21:21Киммих: "ПСЖга қарши ўйинимиз футболга кўпроқ ўхшаганди"  3 20:51"Ливерпуль" Слот бўйича қарор қабул қилди  10 20:26ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  7 20:05U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистонни турнирдан чиқариб юборган Италия 3-ўринни қўлга киритди  5

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлига 11-тур баҳсларига старт берилади.

Бугун "Локомотив" "Навбаҳор" меҳмони бўлади. Намангандаги Марказий стадионда кечадиган баҳс соат 19:00да бошланади. 

Турнир жадвалида "Навбаҳор" 17 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда боряпти. Тўплар нисбати 10-6. "Локомотив" эса 12 очко билан 7-поғонани эгаллаб турибди. "Темирйўлчилар"да тўплар нисбати 11-13. 

Шу пайтгача 9 беллашувда майдонга тушган "Навбаҳор" шундан бештасида ғалаба қозониб, икки мартадан дуранг ва мағлубият қайд этди. Жамоа ўз майдонида 5та ўйин ўтказиб, "Насаф" ва "Нефтчи" билан дуранг ўйнади, "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор"ни мағлуб этган бўлса, "Сўғдиёна"га имкониятни бой бериб қўйди. 

Бугунги баҳс "Локомотив"нинг сафардаги 6-учрашуви бўлади. Шу пайтгача сафарда беш бор майдонга тушган "темирйўлчилар" "Қизилқум", "Бунёдкор", "Динамо"га имкониятни бой берган ҳолда "Нефтчи" билан "Олимпик"дан устун келишди. "Локо"нинг сафардаги охирги иккита ўйини ғалаба билан якун топган. 

27 май, жума. 19:00

НАВБАҲОР – ЛОКОМОТИВ

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Акмал Раҳимов

Назоратчи: Бахтиёр Намазов

Комиссар: Жамшид Имамов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика