UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  2 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  6 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  7 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2

Бугун футбол. АГМК - "Нефтчи" Янгиликлар

Бугун футбол. АГМК - "Нефтчи"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлига 11-тур баҳсларига старт берилади.

Маълум муддат танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтган "Нефтчи" бугун Олмалиқда АГМК меҳмони бўлади. Учрашув соат 19:00да бошланади. 

Мусобақа жадвалида АГМК 17 очко билан 3-ўринда бораётган бўлса, "Нефтчи" 9 очко йиққан ҳолда 11-ўринни эгаллаб турибди. АГМКда тўплар нисбати 15-8, "Нефтчи"да эса 7-11. 

Мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлаган АГМК шундан бери қаторасига 7 ўйиндан бери ютқазмай келмоқда. Миржалол Қосимов шогирдлари бу орада 5 ғалаба ва икки дуранг қайд этишди. 

АГМК учун бугунги баҳс ўз майдонидаги 4-учрашув бўлади. Бунгача ўтказилган 3та баҳсда олмалиқликлар "Қўқон-1912" билан "Сўғдиёна"дан устун келиб, "Бунёдкор" билан 0:0 ўйнашди. Ўтган тур жамоа сафарда "Динамо"ни 2:1 ҳисобида енгиб қайтди. 

"Нефтчи" бугун сафарда бешинчи ўйинини ўтказади. Илҳом Мўминжонов шогирдлари бунгача ўтказилган сафар беллашувларида иккитадан мағлубият ва дуранг қайд этган. "Нефтчи" сафарда "Пахтакор" ва "Қизилқум"га имкониятни бой бериб, "Динамо" ва "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаган. 

Биласизми? "Нефтчи" шу пайтгача сафар ўйинларида фақат битта гол урди. 

АГМК эса ҳозирча ўз майдонидаги беллашувларда 6та гол уришнинг уддасидан чиққан. 

27 май, жума. 19:00

АГМК – НЕФТЧИ

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Бектурсин Канназаров, Жалгасбай Сарсенов, Рустам Чориев

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров

VAR ассистент: Алишер Усмонов

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика