

Аввалига бу баҳс маҳаллий вақт бўйича 3 февраль 20:45да бўлиб ўтиши керак эди, аммо Ла-Корунядаги ноқулай об-ҳаво туфайли учрашув қолдирилди. Шаҳарда кучли бўрон кўтарилди ва "Риасор" стадионининг томи майдонга кўчиб тушди ва трибуналарни шикастлади.



