Буффоннинг вориси "Ювентус"да дебют қиладиган ўйин маълум бўлди

Mirjalol Normatov
14 сен 2018
"Ювентус" дарвозабони Маттиа Перин А Серия доирасида "Сассуоло"га қарши баҳсда илк дақиқалардан майдонга тушади.

Бу ҳақда "Calciomercato" хабар бермоқда. Ўз навбатида Войцех Шенсни илк марта захирада қолади.

Перин ушбу мавсум стартидан олдин "Ювентус"га келиб қўшилганди. Бунгача у "Женоа" таркибида ҳаракат қилган. Ҳозирча у жамоанинг захирадаги дарвозабони сифатида кўрилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Calciomercato