

"Жисмонан ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Ўзимга бўлган ишончим ҳам юқори. Қўлга киритилаётган ғалабалар бу ишончнинг бардавом бўлишига ёрдам беряпти, албатта. Ғалабаларимиз ҳаммамизни қўшимча энергия билан таъминлади. Биз шу билан тўхтаб қолмаймиз ва кетма-кет учинчи чемпионлик учун курашамиз" —, деди Буффон.



