UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  1 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  4 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  5 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  14 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7

Бу йил “Бунёдкор-W” Осиё чемпионатида иштирок этади, 2023 йилдан аёллар ўртасида ОЧЛ ўтказилади Янгиликлар

Бу йил “Бунёдкор-W” Осиё чемпионатида иштирок этади, 2023 йилдан аёллар ўртасида ОЧЛ ўтказилади

Иордания пойтахти Амманда жорий йилнинг 7-12 ноябрь кунлари илк аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Унда 4 та иштирокчи жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боради. Мусобақада “Амман ФК” (Иордания), “Шаҳрдари Сиржан” (Эрон), “Гокулам Керала ФК” (Ҳиндистон) билан бир қаторда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Бунёдкор-W” иштирок этади.

Мазкур мусобақа Ғарбий Осиё жамоалари ўртасида биринчи марта ташкил этилмоқда. Шарқ минтақасида эса мезбон масаласи ҳал этилмаган.

Қайд этиш жоиз, ОФК жорий йилдан эътиборан аёллар жамоаларини ривожлантириш масаласига жуда жиддий аҳамият бермоқда. Хусусан, бу йил илк бора аёллар жамоалари ҳам синов тариқасида лицензиялашдан ўтказилмоқда ва Ўзбекистон кам сонли аъзо мамлакатлар қаторида аёллар клубларини ҳам лицензиялаш жараёнига жалб этди. 2022 йилдан эътиборан мазкур жараён барча қолган аъзо давлатларда ҳам мажбуран татбиқ этилади. 2023 йилдан бошлаб эса аёллар жамоалари ўртасида тўлақонли Осиё Чемпионлар лигаси ташкил қилинади ва унда фақат лицензия олган клубларгина иштирок этади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика