UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  2 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  12 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  11 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  8 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1

Бу қизиқ. Любомир Фейса 9 йилда 10 марта чемпион бўлди! Янгиликлар

Бу қизиқ. Любомир Фейса 9 йилда 10 марта чемпион бўлди!

1988 йилда собиқ Югославияда туғилган ҳимоячи Любомир Фейса ҳақида кўпчилик эшитмагани бор гап.

Бироқ Сербия терма жамоаси аъзоси 2009 йилдан буён қайси клубда ўйнаса ўша чемпион бўлмоқда.

2008 йил Сербиянинг "Партизан" клуби билан шартнома тузган Фейса бу жамоа сафида кетма-кет уч йил (2009, 2010, 2011) давомида чемпион бўлди.


Шундан кейин футболчи фаолиятини Грециянинг "Олимпиакос" клубида даовм эттирди. Бу клубда ҳам кетма-кет уч бор (2012, 2013 ва 2014) мамлакат чемпиони бўлишга эришди.



2013 йил август ойида Португалиянинг "Бенфика" клубига кўчиб ўтган Фейса Лиссабонда ҳам уч йил (2014, 2015 ва 2016) чемпионлик кубогини боши узра кўтарди.

Юқорида 2014 йилда у ҳам "Олимпиакос", ҳам "Бенфика" клубида чемпион бўлгани ҳақида ёздик. Йўқ бу хато эмас. Гап шундаки Любомир 2013/2014 йилги мавсумда Греция чемпионатининг биринчи турида майдонга тушган ва шундан сўнг Португалияга йўл олган. Шу боис унга ҳам Греция, ҳам Португалия чемпионлиги медали тақдим этилган.


Бу йил ҳам Фейса "Бенфика" сафида Португалия чемпиони бўлди.


Шу тариқа, сербиялик ҳимоячи охирги 9 йил ичида 10 марта чемпион бўлди!

Бу чемпионликлардан ташқари Фейса ҳисобида 2та Сербия кубоги, 2та Греция кубоги, битта Португалия кубоги, 3та Португалия лига кубоги ва битта Португалия Суперкубоги ҳам мавжуд. 2008 йилдан буён футболчи 19та совринни қўлга киритди.  


Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика