UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24Суперлига. "Бунёдкор" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  0 18:10ҚПЛ. "Турон" "Қайсар" меҳмони бўлмоқда, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ўйинни асосий таркибда бошлади (онлайн ҳисоб)  0 17:45Про лига. Бугун 6-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.  0 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  8 15:55Жек Грилиш А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 15:22"Наполи" "Арсенал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун маошини пасайтириши мумкин  4 14:22"Милан" "Манчестер Сити"нинг Рейндерс бўйича таклифини рад этди  3 13:58АПЛ клуби ёзги трансферлар ойнасида 180 миллион евро сарфлашга тайёр  1 13:30Ди Мария "Бенфика"ни тарк этмоқчи  0 13:04Де Брюйне фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттиришини истисно қилмади  2 12:38"Реал" футболчиси тез орада фаолиятини якунлашини маълум қилди  6 12:11Сане АПЛ клубига текинга ўтиши мумкин. "Бавария" вингерининг қиз дўсти Англияга қайтишни истамоқда  9 11:44"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:32"Реал" сотиб юборган футболчисини қайта харид қилиши мумкин  17

Бу қизиқ! Италия клуби бир кунда иккита мураббийни алмаштирди Янгиликлар

Бу қизиқ! Италия клуби бир кунда иккита мураббийни алмаштирди

Жамоа мухлисларнинг норозилиги сабаб шу каби ноқулай вазиятга тушган.

Италиянинг тўртинчи дивизионида ўйнайдиган "Пьяченца" клубида антиқа воқеа содир бўлди. Жамоа бир куннинг ўзида иккита мураббийни алмаштирди. Олтита ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Пьяченца" клуби эрта тонгдан амалдаги бош мураббий Кармине Парлатонинг истеъфосини эълон қилди. Унинг ўрнига Симоне Бентивольо исмли мутахассис бош мураббий этиб тайинланди.

Жамоа мухлислари бу ўзгаришни умуман қабул қила олишмади ва янги мураббий танловидан норози бўлишди. Симоне Бентивольо қўл остидаги биринчи машғулотдан кейиноқ жамоа мухлислари норозилик намойиши ўтказишди ва агар мураббий ишлашда давом этса, жамоа ўйинларига бойкот элон қилиш билан таҳдид қилишди. Мухлисларнинг бундай норозилигига Симоне Бентивольонинг ўтмиши сабаб. Симоне 2011 йилда келишилган ўйинларда айбланган. Якунда ўз айбига иқрор бўлиб, 13 ойлик дисквалификацияни ўтаганди. 

"Пьяченца" раҳбарияти мухлисларнинг фикрига қулоқ солди ва ўша куннинг ўзида Бентавольони истеъфога чиқарди. Кейин эса жамоага бошқа бир мутахассис – Стефано Россини бош мураббий этиб тайинланди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика