"Ньюкасл" бош мураббийи Стив Брюс "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ устози Сер Алекс Фергюсонни мақтаб ўтди.
"У билан бир неча бора гаплашдим. Унга исталган пайтда қўнғироқ қилиб, ажойиб маслаҳатлар олиш мумкин. У нафақат мен, балки барча мураббийлар учун шунчаки тенги йўқ инсон. Агарда ёрдам керак бўлса, у доимо ёнимизда бўлади", - деди Брюс.