"Брюгге" "Рома" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди

Sherzod Nurmatov
21 авг 2021
"Брюгге" расмий сайти "Рома" хавбеки Рубен Провиденс билан шартнома имзоланганини эълон қилди.

Бальгия клуби 20 ёшли футболчини 2,5 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум сўнгигача ижарага олди.

Франциялик ярим ҳимоячи ПСЖ тарбияланувчиси ҳисобланади. У ҳали "Рома" асосий таркибида ҳаракатланишга улгурмаган.

Провиденснинг нархи 350 минг еврога баҳоланмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: clubbrugge.be

Ўхшаш янгиликлар