UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Бруну Пиньейру: "Қолган баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонишга мажбурмиз, бошқа вариантимиз йўқ" Янгиликлар

Бруну Пиньейру: "Қолган баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонишга мажбурмиз, бошқа вариантимиз йўқ"

"Насаф" ҳамда "Ал Садд" учрашувидан (3:1) сўнг меҳмон жамоа устози Бруну Пиньейру матбуот анжуманида иштирок этди.

"Насаф" ғалабага муносиб ўйин намойиш этишди. Уларни табриклайман".

- "Насаф"ни мағлуб этиш учун "Ал Садд"га нима етишмади, кечаги матбуот анжуманида бошқача кайфиятда изоҳ берган эдингиз.

- Кўп хатоларга йўл қўйдик. "Насаф"нинг биринчи голигача яхши ўйнадик, эътиборсизликка йўл қўйдик. Қайтишга уриндик, бироқ футболчимиз четлатилди. Ҳеч бўлмаса ҳисобни 3:2 кўринишга келтирмоқчи эдик.

- Акром Афифнинг агрессив ҳаракатларига қандай изоҳ бера оласиз?

- Афиф агрессив ўйин кўрсатди деб ўйламайман. У нега қизил карточка олганини билмайман. Мулоқотда нималар дейилганини эшитмадим.

- "Ал Садд" жамоасида испан футболининг таъсири катта бўлган. Жамоадагиларга португал футболини жорий қилиш қийин бўляптими?

- Мураббий қайси мамлакатдан келганининг аҳамияти йўқ. Футболда ҳамманинг ўз қарашлари ва услуби бор. Айни дамда менинг вазифам жамоанинг аввалги услубини янада ривожлантириш. "Ал Садд" доимо етакчи жамоа бўлган ва мен бу услубни сақлаб қолишга ҳаракат қиламан.

- Жамоа сардорини алмаштиришга нима мажбур қилди? "Насаф"нинг ўйини Қатарнинг қайси клуби савиясига яқин?

- Бу нормал ҳолат. Ўйинга ўзгартириш мақсадида янги футболчини майдонга туширдик. "Насаф"ни аниқ битта жамоага ўхшата олмайман. Бу жамоанинг ҳимоядан ҳужумга ўтиши ва қарши ҳужумлардаги ҳаракатлари лигамиздаги кўп жамоаларга ўхшаб кетади.

- Кейинги ўйинлар ва гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?

- Қийин вазиятдамиз. Қолган баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонишга мажбурмиз. Бошқа вариантимиз йўқ.

- Кеча "Ал Садд"нинг ўзига бўлган ишончи юқори эди, жамоага нима бўлди?

- Очиғи сўнгги кунларда жуда кўп ўйинлар ўтказиб юбордик. Футболчиларга эътирозим йўқ. Тақвим оғир келди. ФИФА кунларида 20га яқин футболчи терма жамоаларга жалб қилинади. Чарчоқлар "Ал Садд"ни тарк этмаяпти ва бу нарса бизга ҳалал беряпти.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика