"Барселона" Бруну Фернандеш орқали Родригони ўз сафига қўшиб олмоқчи
28 янв 2020 17:57
Янгиликлар
"Барселона" Бруну Фернандеш орқали Родригони ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Барселона" "Валенсия" форварди Родригони қўлга киритиш учун "Спортинг" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешни сотиб олмоқчи.
Маълумотларга кўра, Каталония клуби португалиялик хавбекни харид қилиб, тезда уни "Валенсия"га ижарага бериб юбормоқчи. "Барселона" бартер тариқасида Родригони қўлга киритиши мумкин.
Бундан ташқари, маълум бўлишича, Родриго "Валенсия"нинг бугунги машғулотини ўтказиб юборибди. Футболчи айни дамда Барселонада жароҳатланган тиззасини тиббий кўрикдан ўтказмоқда.
Олдинроқ, Фернандешга "Манчестер Юнайтед" қизиқаётгани эълон қилинган эди. Англия клуби бир нечта таклиф юборди, бироқ "Спортинг" уларнинг барчасини рад этди. Португалияликлар трансфердан 80 млн. евро ишлаб олмоқчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар